Yo’nalishlar

60710800 – Гидроэнергетика таълим  йўналишифан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги йўналиш бўлиб, ГЭСлар, ГАЭСлар ва қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги бошқа турдаги энергетик қурилмалар учун лойиҳа-қидирув ишлари, лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш, қайта қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади. Бундан ташқари:

   сув энергиясидан фойдаланувчи гидроэнергетик қурилмалари ва қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги қурилмаларни лойихалаш усулларини ўрганиш;

     гидроэнергетик обьектларини қуриш, фойдаланиш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнларини ўзлаштириш;

      гидравлик машиналарда кечадиган ишчи жараёнлар бўйича математик моделларини қўллаш;

     гидроэнергетик курилмалари муҳандислик ҳисоблари, алгоритмлари ва математик таъминотини ишлаб чиқиш;

    гидроэнергетик курилмаларига техник хизмат кўрсатиш, алмашув ва таъмирлаш стратегиясини белгилаш ва қўллаш;

    техник эксплуатация принципларини тузиш ҳамда лойихалаш;

   Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар: ҳавза ва тизим бошқармалари; катта каналлар ва сув омборлари бошқармалари; насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари; Давлат унитар корхоналари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари; “Ўзтаъмирсувфойдаланиш” бирлашмалари, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, “Ўзбекэнерго” ДАК, гидроагрегатлари ишлаб чиқарувчи “Сувсаноатмаш” АЖ  ва бошқалар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар турли хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотлари ва бошқаларда касбий фаолият юритиш.

60710800 – Гидроэнергетика таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг объектлари:

    гидроэлектростанциялар;

      гидроаккумуляцион электростанциялар

      гидроэнергетик қурилмалар;

      ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари асосида ишловчи қурилмалар;

     гидроэнергетик қурилмаларни лойихалаш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш жараёнлари.


 

1.2.1. 60812700 – Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг соҳалари:

60812700 – Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари таълим  йўналишифан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги йўналиш бўлиб, ирригация тизимларида қуриладиган ўрта ва кичик ГЭСлар ва насос станциялари учун лойиҳа-қидирув ишлари, лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш, қайта қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади. Бундан ташқари:

   ирригация тизимларида гидроэнергетик қурилмаларни лойихалаш  усулларини ўрганиш;

    ирригация тизимларида гидроэнергетик обьектларини қуриш, фойдаланиш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнларини ўзлаштириш;

      ирригация тизимлардаги гидравлик машиналарида кечадиган ишчи жараёнлар бўйича математик моделларини қўллаш;

    ирригация тизимлардаги гидроэнергетик курилмалари муҳандислик ҳисоблари, алгоритмлари ва математик таъминотини ишлаб чиқиш;

   ирригация тизимлардаги гидроэнергетик курилмаларига техник хизмат кўрсатиш, алмашув ва таъмирлаш стратегиясини белгилаш ва қўллаш;

    техник эксплуатация принципларини тузиш ҳамда лойихалаш;

   Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар: ҳавза ва тизим бошқармалари; катта каналлар ва сув омборлари бошқармалари; насос станциялари ва энергетика бошқармалари; Давлат унитар корхоналари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари; “Ўзтаъмирсувфойдаланиш” бирлашмалари, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, насос агрегатлари ишлаб чиқарувчи “Сувмаш” ОАЖ  ва бошқалар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар турли хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотлари ва бошқаларда касбий фаолият юритиш.

60812700 – Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг объектлари:

      Ирригация тизимларидаги гидроэлектростанциялар;

        Ирригация тизимларидаги гидроэнергетик қурилмалар;

        насос станциялари ва қурилмалари;

   Ирригация тизимларидаги гидроэнергетик қурилмаларни лойихалаш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш жараёнлари.

 

70710801 – Гидроэнергетика техника соҳасидаги мутахассислик бўлиб, барча таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш, Олий ва ўрта махсус таълим тизимининг ташкилотлари ва тармоқ илмий тадқиқот институтлари, марказлари, илмий, техникавий ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий-тадқиқот ва муассаса ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар: Давлат унитар корхоналари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва унинг тасарруфидаги ташкилот ва корхоналар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар турли хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотлари ҳамда бошқаларда фаолиятини юритиш, гидроэнергетик иншоотларни қурувчи ва улардан фойдаланувчи ташкилотлар мажмуини қамраб олади.

70710801 – Гидроэнергетика мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятларининг объектлари:

-       мос касб-ҳунар мактаблари ва олий таълим муассасалари;

-       йирик ГЭСлар, ГАЭСлар ва ноанъанавий энергетика иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланиш ташкилотлари;

-       сув хўжалиги комплексини ташкилий-хўжалик ва таъмирлаш-қурилиш бошқармалари;

-       Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, лойиҳалаш-конструкторлик институтлари;

давлат бошқаруви органлари, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар.

70812801 – ГЭС қурилиши ва улардан фойдаланиш техника соҳасидаги мутахассислик бўлиб, барча таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш, Олий ва ўрта махсус таълим тизимининг ташкилотлари ва тармоқ илмий тадқиқот институтлари, марказлари, илмий, техникавий ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий-тадқиқот ва муассаса ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар: Давлат унитар корхоналари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва унинг тасарруфидаги ташкилот ва корхоналар, мини ва микроГЭСларни қуриш ва улардан фойдаланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар турли хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотлари ҳамда бошқаларда фаолиятини юритиш, гидроэнергетик иншоотларни қурувчи ва улардан фойдаланувчи ташкилотлар мажмуини қамраб олади.

70812801 – ГЭС қурилиши ва улардан фойдаланиш мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятларининг объектлари:

-       мос касб-ҳунар мактаблари, техникум ва олий таълим муассасалари;

-       ГЭСларни эксплуатация қилувчи ташкилотлар;

-       ирригация тизимларидаги ўрта, кичик, мини, микро ГЭСлар ҳамда энергетик қурилмаларини қуриш, улардан фойдаланиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш корхоналари;

-       сув хўжалиги комплексини ташкилий-хўжалик ва таъмирлаш-қурилиш бошқармалари;

-        Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, лойиҳалаш-конструкторлик институтлари;

-       давлат бошқаруви органлари, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар.

 


 

70812502–Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташҳиси мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятларининг соҳалари:

·       Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими вазирлиги тизимидаги олий ўқув юртлари, лицей ва коллежлар, малака ошириш, қайта тайёрлаш талаба-тингловчиларига сув хўжалиги, ирригация, гидротехника иншоотлар, насос станциялари ва қурилмалари ҳамда улардан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлиги оид фанларни ўқитиш;

·      гидравлик машиналар конструкцияларини такомиллаштириш ва янгилари устида ишлаш;

·    насос станцияларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ҳамда реконструкция қилишнинг самарали жараёнларини таъминлашга йўналтирилган методлар ва воситалар билан боғлиқ комплекс масалалар;

·    насос станцияларини лойиҳалаш;

·    насослардаги иш жараёнларини ўрганиш;

·    насос станцияларини қуриш, улардан фойдаланиш таъмирлаш ва реконструкция килиш жараёнлари;

·    насос станциялари ва қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш стратегияси;

·   Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар: ҳавза ва тизим бошқармалари; катта каналлар ва сув омборлари бошқармалари; насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари; Давлат унитар корхоналари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари; “Ўзтаъмирсувфойдаланиш” бирлашмалари, насос агрегатлари ишлаб чиқарувчи “Сувмаш” ОАЖ ва бошқалар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар турли хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотлари ва бошқаларда касбий фаолият юритиш.

70812502–Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташҳиси мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятларининг объектлари:

·     мос касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари;

·     насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш;

·     насос станциялари ва қурилмаларини ишлатишнинг самарали жараёнлари;

·     насос станциялари ва қурилмаларини ташхиси;

·   ирригация тизимларидаги насос станциялари ва қурилмаларини қуриш, улардан фойдаланиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

Мутахассислик бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда магистрларнинг касбий фаолият объектларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.